"Челси" ПСЖ ҳимоячисини нишонга олди

Alisher
3 май 2021, 17:16
"Челси" ПСЖ ҳимоячиси Левен Курзавага қизиқмоқда.

"Кўклар" 28 ёшли франциялик футболчининг агенти билан алоқага чиқишди. Ўйинчининг ўзи Лондонга йўл олишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, футболчи учун шунингдек "Барселона", "Атлетико", "Арсенал", "Ювентус" ва "Интер" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Курзава жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: France Football