"Челси" Марез учун "Лестер"га 23 млн. евро ва Атсуни таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
21 янв 2016, 13:05
Жазоир терма жамоаси ва "Лестер" ярим ҳимоячиси Рияд Марезга "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

Маълум бўлишича, клуб раҳбарияти 24 ёшли футболчи учун 23 млн. евро сарфлашга тайёр. Бундан ташқари, "Челси" келишувнинг бир қисми сифатида "тулкилар"га "Борнмут"дан чақириб олинган Кристиан Атсуни ҳам беришга тайёр. Олдинроқ "Лестер" устози Клаудио Раньери клуб етакчилари ёзгача жамоани тарк этмаслигини айтган эди.

Марез жорий мавсумда Англия чемпионатининг 21 учрашувида майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 4 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›