«Челси» Канте учун 20 миллион фунт бермоқчи

Narzulla Saydullayev
5 июн 2016, 13:52
«Лестер» ярим ҳимоячиси Нголо Канте «Челси» қизиқишига сабаб бўлди.

Лондон клуби «Рома»дан Ража Наингголанни сотиб ололмагач эътиборини Кантега қаратди.

«Кўклар» вакиллари франциялик футболчи билан учрашишга улгуришди.

Кантенинг шартномасида трансфер нархи 20 миллион фунт деб ёзиб қўйилган, футболчининг ўзи АПЛда қолишни истамоқда.

Ўтган мавсумда футболчи «Лестер»да 40та ўйин ўтказиб 1та гол урди ва 4та голли пас оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›