

Ушбу ўйингача бўлган бир ҳафта ичида мураббий жамоадаги баъзилар билан учрашув ўтказган.
47 ёшли мутахассис қатор футболчилар, мураббийлар штаби ва бошлиқлар, жумладан, Тодд Боэли билан ҳам индвидуал суҳбатлар ўтказган. У клубни ривожлантириш бўйича режаси ҳақида айтиб берган ва уларнинг эътирозларига қулоқ тутган.
Поттер кийиниш хонасида тартиб ўрната олди. Мисол учун "Боруссия" билан ўйинда сардорлик боғичи Матео Ковачичга топширилди, пенальтини эса Кай Хаверц амалга оширди. "Челси" футболчи ва ходимлари Поттернинг босимдан чиройли чиқиб кета олаётганидан мамнун.



