"Челси" футболчилари Грэм Поттердан мамнун
09 мар 2023 17:14
Янгиликлар
"Челси" футболчилари Грэм Поттердан мамнун
Чемпионлар Лигаси жавоб баҳсида “Челси” 2:0 ҳисобида “Боруссия Д”ни доғда қолдирди ва иккини ўйин натижасига кўра, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Ушбу ўйингача бўлган бир ҳафта ичида мураббий жамоадаги баъзилар билан учрашув ўтказган.
47 ёшли мутахассис қатор футболчилар, мураббийлар штаби ва бошлиқлар, жумладан, Тодд Боэли билан ҳам индвидуал суҳбатлар ўтказган. У клубни ривожлантириш бўйича режаси ҳақида айтиб берган ва уларнинг эътирозларига қулоқ тутган.
Поттер кийиниш хонасида тартиб ўрната олди. Мисол учун "Боруссия" билан ўйинда сардорлик боғичи Матео Ковачичга топширилди, пенальтини эса Кай Хаверц амалга оширди. "Челси" футболчи ва ходимлари Поттернинг босимдан чиройли чиқиб кета олаётганидан мамнун.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар