"Челси" Бальде Кейта учун курашга қўшилди

Tolibjon Qosimov
8 июл 2017, 19:12
"Челси" клуби "Лацио" вингери Бальде Кейтага қизиқмоқда.

"La Repubblica"нинг маълумотига кўра, инглиз клуби сенегалликни жалб этишга қарши эмас. Римликлар ёш футболчини 30 миллион евро деб баҳолашди. "Кўклар"ни бу сумма қаноатлантирмоқда, лекин 4 млн еврони бонуслар сифатида тўлашмоқчи.

Олдинроқ, Кейта "Ювентус"га ўтмоқчилиги айтилган эди. Ҳатто, туринликлар сабаб "Милан"га рад жавобини берган эди. Эслатиб ўтамиз, футболчи бугун "Лацио" таркибида тиббий кўрикдан ўтди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: La Repubblica