UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0

Санжар Турсунов: "Қўқон-1912"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Қўқон-1912"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси"

Coca Cola Суперлигада дадил одимлаётган АГМК жамоасининг навбатдаги қурбони "Қўқон-1912" бўлди десак адашмаган бўламиз.

Мазкур учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Миржалол Қосимов шогирдлари рақиб дарозасига бир-биридан чиройли голларни уришди. Айниқса, Санжар Турсунов томонидан урилган гол нафақат турнинг, балки, жорий мавсумнинг ҳам безагига айланди.  Хўш бу борада унинг ўзи нима дейди?

"Қўқон-1912" биз билан ўйинни жуда яхши бошлади. Тўғри айтдингиз рақиб сафидаги футболчилар жисмоний жиҳатдан тайёр экан. Оптимал спорт формасидалиги сезилиб турди. Шу вақтгача ўйнаган жамоаларимиз ичида ўйин сифати бўйича, майдонда кураш олиб бориш борасида "Қўқон-1912" жамоаси яққол ажралиб турди. Мураббийнинг имзоси кўриниб турибди. Боз устига илк дақиқалардан беш нафар ҳимоячи билан ҳаракатланганлиги учун гол ура олмадик.

Голимга келадиган бўлсак, бу таваккал берилган зарба эмасди. Тўпни қабул қилиб олганимдан кейин тезда дарвозабонга нигоҳ ташладим. Олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб зарба бердим. 

Ҳа, қўқонликлар дарвозасига урган голимни фаолиятимдаги энг чиройлиси деса ҳам бўлади. Фаолиятим давомида кўп ҳам тўп киритмаган бўлсамда буниси энг зўри дея оламан. 

"Пахтакор" билан яхши ўйин бўлишига ишончим комил. Улар ҳозирда турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда. Рақибни нафақат ҳужум чизиғи, балки, барча чизиқларида маҳоратли ва тажрибали футболчилар жамланган. Шу боис бизга ҳимояланишимиз ҳам, ҳужум қилишимиз ҳам осон бўлмайди. Мухлислар учун ғалаба қозонишга боримизни берамиз",- дейди Санжар Турсунов.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика