Calciomercatoweb.it: «Лестер» Ярмоленкога қизиқиб қолди

Narzulla Saydullayev
4 май 2016, 11:48
«Динамо» ярим ҳимоячиси Андрей Ярмоленко «Лестер»га ўтиши мумкин.

Англия чемпионлари таркибни кучайтириш борасида ишни бошлаб юборишди. Вариантлардан бири сифатида 26 ёшли украиналик футболчи тилга олинмоқда.

Calciomercatoweb.it нашри хабаригакўра, «Лестер» Ярмоленконинг вакиллари билан алоқага чиққан. Ҳужумчининг трансфери тахминан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia