CAFA U-15 Boys Tournament: Афғонистон ишончли тарзда Тожикистонни мағлубиятга учратди

Narzulla Saydullayev
4 июл 2017, 11:03
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA U-15 Boys Tournament мусобақаси 1-тур учрашувлари якунига етди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қирғизистон U-15 футболчилари билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турнинг иккинчи ўйинида мезбон Тожикистон ва Афғонистон ўсмирлари баҳс олиб борди. Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқарувида ўтказилган ўйинда афғонистонлик ёш футболчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Туркманистон U-15 мазкур турда дам олди. 


1-турдан кейин Афғонистон ўсмирлар термаси тўплар нисбати бўйича яхшироқ натижа қайд қилган ҳолда 1-ўринда бормоқда. Ўзбекистон U-15 термаси ҳозирча иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

CAFA U-15 Boys Tournament
Тожикистон, Душанбе
3 июль, душанба

Афғонистон U-15 – Тожикистон U-15 — 3:1
Голлар:
Фардин Носири (2), Сайид Ашгур Ҳусайни (83, 90+6) – Файзиддин Назаров (41)
Огоҳлантириш: Фардин Носири (7)
Бош ҳакам: Жасур Мухторов (Ўзбекистон).
Қанот ҳакамлари: Бахтиёр Шавкатов, Султонмурод Улфатов (иккиси – Ўзбекистон).
Захира ҳаками: Спартак Даниленко (Қирғизистон).




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com