CAFA Nation`s Cup-2023. Бугун финалда Эронга қарши ўйнаймиз

Alisher
20 июн 2023
Бугун терма жамоамиз “CAFA Nation`s Cup-2023" мусобақасининг финал учрашувида майдонга тушади.

 Рақиб Осиёнинг энг кучли термаларидан бири ҳисобланмиш — Эрон терма жамоаси. Учрашув соат 20:30да “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

 Учрашувни бош ҳакам вазифасида россиялик Кирилл Левников бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Андрей Веретешкин ва Эгор Болҳовитин ёрдам беради.



AlisherMuallif
Manba: championat.asia