UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  7 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  16 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6

CA TV: Баҳодир Насимов: “Ўйлашимча, биз БАА термасидан кучлироқмиз” Янгиликлар

CA TV: Баҳодир Насимов: “Ўйлашимча, биз БАА термасидан кучлироқмиз”

5 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсга легионер ҳужумчимиз Баҳодир Насимов ҳам тайёргарлик кўрмоқда.
Озарбайжоннинг “Нефтчи” клубида фаолиятини давом эттираётган Баҳодир Насимовнинг бу ўйиндан умиди катта. Футболчи бу ҳақда сайтимизга ҳам айтиб ўтди.


-   Баҳодир, ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?
-   Ҳаммаси режа асосида бўляпти. Тайёргарлик ҳам, кайфият ҳам жойида. Насиб қилса, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
 
-   Маълумки, ҳар икки жамоа ҳам Осиё Кубоги масаласини ижобий ҳал қилган. Бир қарашда ўйиннинг аҳамияти унчалик юқори эмасдек. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?
-   Биз ўйин ва рақиб ажратмаймиз, барча беллашувларга бир хилда тайёргарлик кўрамиз. Ким билан тўп суришимиздан қатъий назар, ғалаба ғозонишга интиламиз. Навбатдаги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. БААга қарши учрашувда ғолиб бўлиш биз учун жуда муҳим.

-   БААни кучли жамоа деб ҳисоблайсизми?

-   Тўғри, улар ҳам ёмон эмас, лекин ўйлашимча, биз улардан кучлироқмиз.
 
-   Рақиб сафида кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
-   БАА термасида кучли футболчилар кўп, бир ёки икки нафар эмас. Лекин футбол жамоавий ўйин бўлгани учун улар жамоа сифатида яхши шаклланган деган бўлардим.

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика