UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  0 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  10 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  128 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  21 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6

CA TV: Баҳодир Насимов: “Ўйлашимча, биз БАА термасидан кучлироқмиз” Янгиликлар

CA TV: Баҳодир Насимов: “Ўйлашимча, биз БАА термасидан кучлироқмиз”

5 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсга легионер ҳужумчимиз Баҳодир Насимов ҳам тайёргарлик кўрмоқда.
Озарбайжоннинг “Нефтчи” клубида фаолиятини давом эттираётган Баҳодир Насимовнинг бу ўйиндан умиди катта. Футболчи бу ҳақда сайтимизга ҳам айтиб ўтди.


-   Баҳодир, ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?
-   Ҳаммаси режа асосида бўляпти. Тайёргарлик ҳам, кайфият ҳам жойида. Насиб қилса, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
 
-   Маълумки, ҳар икки жамоа ҳам Осиё Кубоги масаласини ижобий ҳал қилган. Бир қарашда ўйиннинг аҳамияти унчалик юқори эмасдек. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?
-   Биз ўйин ва рақиб ажратмаймиз, барча беллашувларга бир хилда тайёргарлик кўрамиз. Ким билан тўп суришимиздан қатъий назар, ғалаба ғозонишга интиламиз. Навбатдаги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. БААга қарши учрашувда ғолиб бўлиш биз учун жуда муҳим.

-   БААни кучли жамоа деб ҳисоблайсизми?

-   Тўғри, улар ҳам ёмон эмас, лекин ўйлашимча, биз улардан кучлироқмиз.
 
-   Рақиб сафида кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
-   БАА термасида кучли футболчилар кўп, бир ёки икки нафар эмас. Лекин футбол жамоавий ўйин бўлгани учун улар жамоа сифатида яхши шаклланган деган бўлардим.

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика