UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  5 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  9 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  3 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  1 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  7 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  4 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  11 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  1 19:06"Вест Хэм" "Бавария" ҳимоячиси трансфери борасида келишиб олди  1 18:40"Лас-Пальмас" Янузайни ижарага олди  5 18:15"Бунёдкор" япониялик футболчини таркибга қўшиб олди  6

Буюк футболчининг карьераси сўндими? Роналду нега деярли ўйнамаяпти? Янгиликлар

Буюк футболчининг карьераси сўндими? Роналду нега деярли ўйнамаяпти?

"Манчестер Юнайтед" кеча АПЛнинг 5-тури доирасида меҳмонда "Лестер"га қарши (1:0) ўйинда майдонга тушди.

Ушбу ўйиннинг бир нечта сабабларга кўра ахамиятли, қизиқарли жиҳатлари бор эди. Энг асосийси, Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"даги тақдирини шу ўйин қасидир маънода белгилаб берарди.

Эрик тен Ҳаг "Манчестер Юнайтед" бош мураббий этиб тайинланганидан кейин Роналду унинг қўл остида деярли ўйнамаяпти. Гарчи Роналду ўтган мавсумда ажойиб кўрсаткич қайд этган бўлса-да. Қаҳрамонимиз "қизил иблислар" сафида 40 та ўйинда 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Хўш, унда муаммо нимада?

Роналду "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи эди

Криштиану "Манчестер Юнайтед" билан Чемпионлар Лигасида иштирок этмайди. Шу боис, португалиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида ЕЧЛда қатнашадиган жамоа сафига йўл олишни истади. Бунинг бир қанча сабаблари бор.

Роналду Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида 140 та гол бўлса, иккинчи ўринни Лионель Месси (125) эгаллаб турибди. Аргентиналик футболчи Криштианудан икки ёш кичик ва уни тўпурарлар рўйхатида ортда қолдириши мумкин. Месси бу 16 та голни уч мавсумда уришга қодир. Роналду буни тушуниб турибди ва асосий рақобатдошини етиб олмаслигини истайди.

Қолаверса, португалиялик юлдуз  "Манчестер Юнайтед"ни ривожлантириш лойиҳасидан ҳафсаласи пир бўлган. У ўз клубига қайтиб, "қизил иблислар"ни яна Премьер-лиганинг юқори поғонасига олиб чиқишни мақсад қилганди. Бунинг ўрнига Роналдуда ташкилий тартибсизлик, мураббийнинг доимий ўзгариши ва чемпионлик учун курашадиган сифатли ўйинчиларнинг етишмаслиги пайдо бўлди. 

Португалиялик бойкот уюштириб, жамоани тарк кетишни истаётганини кўрсатди. Буларнинг барчаси клубда Роналдуга бўлган муносабатга таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

Португалияликка ўзини кўрсатиш қийинлашиб бормоқда

Роналду ўтган мавсумни яхши ўтказганига қарамай, ҳозирда юқори савияни кўрсатиши тобора қийинлашиб бормоқда. InStat таҳлилий веб-сайтига кўра, деярли барча асосий кўрсаткичлари пастга шўнғиган:

Заргарона паслар - ҳар бир ўйин учун ўртача 0,38 дан нолга қадар;

Зарбалар - 3,7 дан 2 гача;

Тўп учун кураш - 11 дан 8 гача;

Ҳаводаги кураш - 4,2 дан 3 гача;

Алдамчи ҳаракатлар - 2 дан 1,5 гача;

Самарали адлаб ўтиш кўрсаткичлари - 56% дан 33% гача.

Роналду жамоа ўйин услубидан чиқиб кетяпти ва кам фойда келтиряпти. Ҳатто португалиялик футболчи ҳужум марказида ҳам ўзини кўрсатиши тобора қийинлашиб бормоқда. Ўтган мавсумда у ушбу чизиқда муваффақиятли ўйнаганди.

Тен Ҳаг ўйин услубини Криштиану туфайли "бузмоқчи" эмас

Эрик тен Ҳаг ўз жамоасининг ўйинини Роналдунинг кучли томонларига ўргатиши мумкин. Лекин мураббий буни онгли равишда амалга оширмаса керак.

Нидерландиялик "Манчестер Юнайтед"га "Аякс"даги фаолияти орқали жалб қилинган: ҳужумга қаратилган ёрқин футбол, тезкор футболчиларнинг ўзаро комбинация ташкиллаштириши. Агар Роналдуга мослашиб ўйналадиган бўлса, тен Ҳагни жамоага таклиф қилишнинг ҳожати йўқ эди. Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед" бош мураббий билан "Аякс"да бирга ишлаган бразилиялик Антонини сотиб олди. Бу эса Криштиану фаолиятида биринчи маротаба бош мураббийнинг услубига мослашиши керак бўлишини англатади.

Роналдуни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. У ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед"га фойда келтириши мумкин. Буни футболчининг ўзи истаса кифоя.

Николай Егоричев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика