UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Жан-Пьер Папен: "ПСЖнинг ҳақиқий қуроли Неймар эмас, Мбаппе"  5 17:08ОЧЛ. Бугун Ғарб минтақасида 4-турга якун ясалади  8 17:00B Про-Лига. 3-турдан онлайн  7 16:40"Бўрилар"га янги бош мураббий номини эълон қилди  0 16:14МЮ футболчиси: "Рашфорд аввалгидек камтар эмас"  7 15:50U-16 Осиё чемпионати саралаши Ўзбекистонда бўлиб ўтади  3 15:43"Бавария" жароҳат сабаб Хадсон-Одоидан воз кечиши мумкин  2 15:32Бобир Абдихолиқовни табриклаймиз  8 15:16Чемпионлик пойгаси. "Ливерпуль" ва "Сити" яна қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  37 15:13Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор" ёшларига қарши назорат ўйини ўтказди  4 15:05B Про-Лига. 3-тур ҳакамлари  3 14:56Уолкер: "МЮ мухлислари "Сити" чемпион бўлишини исташмоқда"  17 13:47"Интер" Зиеш учун курашга қўшилди  17 13:30Суперлига 7-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  13 13:27ПСЖнинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди  6

Буюк Британияда Роналдунинг А Сериядаги дебют учрашувининг дастлабки 15 дақиқасини кўрсатишмайди. Нега? Янгиликлар

Буюк Британияда Роналдунинг А Сериядаги дебют учрашувининг дастлабки 15 дақиқасини кўрсатишмайди. Нега?

А Серияни Буюк Британия ҳудудида трансляция қиладиган "Eleven Sports" компаниясининг маълум қилишича, "Кьево" - "Ювентус" учрашувининг дастлабки 15 дақиқаси кўрсатилмайди.

Гап шундаки, Англия Футбол Ассоциацияси шанба куни мамлакатда маҳаллий вақт билан соат 14:45дан 17:15га қадар футбол ўйинларини жонли кўрсатишни тақиқлаб қўйган. Бундан кўзланган мақсад - дам олиш кунлари мамлакатда бўладиган ўйинларда мухлислар ташрифини ошириш.

Шу боисдан ҳам "Eleven Sports" компанияси "Кьево" - "Ювентус" ўйинини 16-дақиқасидан бошлаб эфирга узатади. Роналдунинг дебюти бўлиши кутилаётган учрашувнинг бошланиш вақти Буюк Британия вақти бўйича 17-00га тўғри келиб қолган.

"Eleven Sports" компанияси АФАнинг бу тақиқи бўйича курашишини маълум қилган.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг