UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Илёс Зейтуллаев: "Аҳмадалиев бизда юз берган воқеалар туфайли ОКМКга қайтишни хоҳлаб қолди. Супергол урган Аҳмаджонов эса режа бўйича умуман ўйнамаслиги керак эди..."  0 00:01"Рома" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 23:25АПЛ. "Арсенал" бурчак зарбаси натижасида урилган голлар эвазига "Челси"ни мағлуб этди  28 23:13Миржалол Қосимов: "Аҳмадалиев масаласида нега ҳеч ким ЎФАга илтимос қилмади? Асқаров жамоага тўғри келмади"  0 23:10Суперлига. ОКМК – "Бунёдкор" 0:1  0 23:01Винисиуснинг "Реал" билан муносабатлари яхшиланди. Вингер ўзини яна муҳим ҳис қилмоқда ва шартномани узайтириши мумкин  0 22:31Рўзиқул Бердиев: "Насаф"нинг ҳомийси - бутун Қашқадарё"  7 22:00ОПЛ. "Сабаҳ" 3:0 ҳисобида "Қорабоғ"ни мағлуб эта туриб, якунда дуранг қайд этди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 21:50Сергей Токов: "Ким гол урса ютадиган ўйин бўлди"  2 21:15АПЛ. "Фулхэм" "Тоттенхэм"дан устун келди, МЮ эса ўн киши бўлиб қолган "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди  17 21:05Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди  50 20:55Суперлига. "Бунёдкор" Наримонжон Аҳмаджоновнинг супер голи эвазига ОКМКни мағлуб этди  2 20:18"Арсенал" — "Челси". Таркиблар маълум  6 19:29"Насаф" титул ҳомийга эга бўлди  13 19:22"Қўқон-1912" янги футболчиларини таништирди  2

"Бунёдкор" — АГМК учрашуви превьюси Янгиликлар

"Бунёдкор" — АГМК учрашуви превьюси

Теглар :  "Бунёдкор"АГМК
АГМК матбуот хизмати Суперлиганинг 22-тури доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК учрашувига бағишланган превьюни тақдим этди.

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида кетма-кет йил мағлуб этилган "Бунёдкор" Суперлиганинг навбатдаги турида яна жамоамизга рақиблик қилади. 

Бўлажак ўйин ушбу жамоаларнинг ўзаро умумий ҳисобдаги 31-учрашувига айланади. АГМК ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларда 5 маротаба жамоамиз ғалабани тантана қилган, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасида: 61-31.

Жорий мавсум ҳисобидан мазкур ўйин ушбу жамоаларнинг тўртинчи беллашувига айланади. Қизиғи, "Бунёдкор" ва АГМК жорий мавсумда учта фронтда ҳам ўзаро тўқнаш келди. Дастлаб чемпионат доирасида ўтган Олмалиқдаги баҳсда собиқ футболчимиз Лутфулло Тўраевнинг голи "Бунёдкор"га ғалаба келтирган бўлса, Лига кубоги ва Ўзбекистон кубогида АГМК "қалдирғочлар"ни доғда қолдиришни уддалади. 

Айни пайтда Суперлига турнир жадвалида "Бунёдкор" 35 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. АГМК ҳисобида эса 22 очко мавжуд ва жамоамиз 10-поғонада.

Мазкур ўйинни бошқариб бориш масъулияти ёш ҳакам Акобир Шукуруллаев зиммасига юкланди. Эътиборлиси, Акобир Шукуруллаев жорий мавсум ҳисобидан иккинчи бор айнан мазкур жамоалар иштирокидаги ўйинда ишлайди. Бунга қадар Лига Кубоги доирасидаги АГМК - "Бунёдкор" учрашувини ҳам бошқарганди.

Умумий ҳисобда эса Акобир Шукуруллаев жамоамизнинг 5-учрашувида ҳакамлик қилади. Ўтган йили "Локомотив" ҳамда "Қизилқум"га қарши ўйинларда ишлаган Шукуруллаев, жорий мавсум "Бунёдкор" ҳамда "Оқ-тепа" билан бўлган баҳсларни бошқарди. АГМК Акобир Шукуруллаев бошқарган учрашувларда қуйидаги натижаларни қайд этган: 3 ғалаба ва 1 мағлубият.

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК ўртасидаги ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" ўйингоҳида 18 октябрь куни соат 17:30да бошланади. Бир кун аввал, яъни 17 октябрь куни  соат 17:00да "Бунёдкор" академияси майдонида эса Ёшлар биринчилиги доирасида "Бунёдкор" ва АГМК ёшлари (U21)  ўзаро баҳс олиб боришади.

Coca Cola Суперлига, 22-тур

18 октябрь

“Бунёдкор” – АГМК

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Руслан Серазетдинов, Андрей Цапенко, Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика