UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

"Бунёдкор" — АГМК учрашуви превьюси Янгиликлар

"Бунёдкор" — АГМК учрашуви превьюси

Теглар :  "Бунёдкор"АГМК
АГМК матбуот хизмати Суперлиганинг 22-тури доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК учрашувига бағишланган превьюни тақдим этди.

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида кетма-кет йил мағлуб этилган "Бунёдкор" Суперлиганинг навбатдаги турида яна жамоамизга рақиблик қилади. 

Бўлажак ўйин ушбу жамоаларнинг ўзаро умумий ҳисобдаги 31-учрашувига айланади. АГМК ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларда 5 маротаба жамоамиз ғалабани тантана қилган, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасида: 61-31.

Жорий мавсум ҳисобидан мазкур ўйин ушбу жамоаларнинг тўртинчи беллашувига айланади. Қизиғи, "Бунёдкор" ва АГМК жорий мавсумда учта фронтда ҳам ўзаро тўқнаш келди. Дастлаб чемпионат доирасида ўтган Олмалиқдаги баҳсда собиқ футболчимиз Лутфулло Тўраевнинг голи "Бунёдкор"га ғалаба келтирган бўлса, Лига кубоги ва Ўзбекистон кубогида АГМК "қалдирғочлар"ни доғда қолдиришни уддалади. 

Айни пайтда Суперлига турнир жадвалида "Бунёдкор" 35 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. АГМК ҳисобида эса 22 очко мавжуд ва жамоамиз 10-поғонада.

Мазкур ўйинни бошқариб бориш масъулияти ёш ҳакам Акобир Шукуруллаев зиммасига юкланди. Эътиборлиси, Акобир Шукуруллаев жорий мавсум ҳисобидан иккинчи бор айнан мазкур жамоалар иштирокидаги ўйинда ишлайди. Бунга қадар Лига Кубоги доирасидаги АГМК - "Бунёдкор" учрашувини ҳам бошқарганди.

Умумий ҳисобда эса Акобир Шукуруллаев жамоамизнинг 5-учрашувида ҳакамлик қилади. Ўтган йили "Локомотив" ҳамда "Қизилқум"га қарши ўйинларда ишлаган Шукуруллаев, жорий мавсум "Бунёдкор" ҳамда "Оқ-тепа" билан бўлган баҳсларни бошқарди. АГМК Акобир Шукуруллаев бошқарган учрашувларда қуйидаги натижаларни қайд этган: 3 ғалаба ва 1 мағлубият.

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК ўртасидаги ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" ўйингоҳида 18 октябрь куни соат 17:30да бошланади. Бир кун аввал, яъни 17 октябрь куни  соат 17:00да "Бунёдкор" академияси майдонида эса Ёшлар биринчилиги доирасида "Бунёдкор" ва АГМК ёшлари (U21)  ўзаро баҳс олиб боришади.

Coca Cola Суперлига, 22-тур

18 октябрь

“Бунёдкор” – АГМК

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Руслан Серазетдинов, Андрей Цапенко, Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика