UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  0 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  3 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  38 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  19 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  6 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2

“Бунёдкор-2002” халқаро турнир ғолиби Янгиликлар

“Бунёдкор-2002” халқаро турнир ғолиби

2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз С.М.Стадник хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби бўлдилар.
12-16 май кунлари пойтахтимизда спорт устаси Станислав Стадник хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўтказилди. Унда жами саккизта жамоа, иккита гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди. Қайд этиш керакки, мусобақада қўшни Қозоғистондан ташриф буюрган иккита жамоа ҳам қатнашди.

Сергей Чигодаев бошчилигидаги тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичи доирасида “Тапоич”ни 8:0, “Бухоро”ни 4:1 ва Қозоғистоннинг “Зарендинец” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга биринчи ўрин билан йўлланма олдилар. Финал йўлланмаси учун “Олмалиқ” клуби билан куч синашилди ва баҳсда ўсмир “қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида Сергей Чигодаев шогирдлари гуруҳ босқичидаги “эски таниш” рақиб “Бухоро” билан куч синашишиб, йирик 5:0 ҳисобида зафар қучишди ва мусобақа олтин медалларига эга чиқишди. 3-ўрин учун кечган баҳсда “Олмалиқ” футболчилари “Зарафшон”ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Турнир якунига кўра, ташкилотчилар томонидан Диёрбек Раҳимқулов энг яхши футболчи ва Отабек Жўрақўзиев энг яхши тўпурар (10та гол) номинациясида ғолиб деб топилдилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика