Ла Лига. "Реал" кутилмаганда "Мальорка"га мағлуб бўлди

4 апр 2026, 21:20
Ла Лига 30-тур доирасидаги "Мальорка" — "Реал" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 41-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Ману Моральес гол уриб, ҳисобни очди. “Реал” 88-дақиқада Эдер Милитаонинг аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди, аммо 90+1 дақиқада “Мальорка” ҳужумчиси Ведат Мурики 90+1 дақиқада жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

“Реал” Ла Лигада 30 ўйиндан сўнг 69 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Ушбу турдаги ўйинини энди ўтказадиган “Барселона” ҳисобида эса 73 очко бор.

Screenshot 2026-04-04 at 18.12.08.png

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia