UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  15 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  123 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

“Бунёдкор-2002” халқаро турнир ғолиби Янгиликлар

“Бунёдкор-2002” халқаро турнир ғолиби

2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз С.М.Стадник хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби бўлдилар.
12-16 май кунлари пойтахтимизда спорт устаси Станислав Стадник хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўтказилди. Унда жами саккизта жамоа, иккита гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди. Қайд этиш керакки, мусобақада қўшни Қозоғистондан ташриф буюрган иккита жамоа ҳам қатнашди.

Сергей Чигодаев бошчилигидаги тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичи доирасида “Тапоич”ни 8:0, “Бухоро”ни 4:1 ва Қозоғистоннинг “Зарендинец” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга биринчи ўрин билан йўлланма олдилар. Финал йўлланмаси учун “Олмалиқ” клуби билан куч синашилди ва баҳсда ўсмир “қалдирғочлар” 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ҳал қилувчи финал баҳсида Сергей Чигодаев шогирдлари гуруҳ босқичидаги “эски таниш” рақиб “Бухоро” билан куч синашишиб, йирик 5:0 ҳисобида зафар қучишди ва мусобақа олтин медалларига эга чиқишди. 3-ўрин учун кечган баҳсда “Олмалиқ” футболчилари “Зарафшон”ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Турнир якунига кўра, ташкилотчилар томонидан Диёрбек Раҳимқулов энг яхши футболчи ва Отабек Жўрақўзиев энг яхши тўпурар (10та гол) номинациясида ғолиб деб топилдилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика