Букайо Сака "Арсенал" билан шартномани 2027 йилга қадар узайтиришга яқин

Alisher
16 июл 2022, 11:40
Ярим ҳимоячи Букайо Сака "Арсенал" билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Томонлар янги битим шартлари борасида келишувга эришишга яқинлар. "Канонирлар" 20 ёшли англиялик билан 2027 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар шартнома имзолашмоқчи.

Сака — "Арсенал" тарбияланувчиси. Футболчи ўтган мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 43та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›