Бугун Ўзбекистон U19 - Япония U19 учрашуви бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
5 сен 2013, 08:49
Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун "Жар" стадионида Япония ёшларига қарши биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Соат 18:00да бошланадиган ўйинни СПОРТ телеканали жонли равишда эфирга узатилиши ҳақида хабар бергандик

Ушбу йиғинга Алексей Евстафеев 23 нафар футболчини чақирган.

Куни кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг машғулотларидан фотогалерея тақдим этилганди.

Бу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 8 сентябрь куни соат 10:00да "Жар" стадионида бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia