UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  1 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   12 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  16 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  6 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  11 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

Евстафеев Японияга қарши ўйинларда 23 нафар футболчини синовдан ўтказади Янгиликлар

Евстафеев Японияга қарши ўйинларда 23 нафар футболчини синовдан ўтказади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев 4-9 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган йиғинга жами 23 нафар футболчини терма жамоага жалб этди.
Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 4 сентябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япония U-19 ёшлар терма жамоасига қарши 5 ҳамда 8 сентябрь кунлари иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Евстафеев шогирдларининг Японияга қарши иккала учрашуви ҳам «ЖАР» стадионида ўтказилади. Дастлабки ўйин 5 сентябрь куни 18:00да бошланса, иккинчи учрашувнинг бошланиш вақти  8 сентябрь куни соат 10:00га белгиланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Дарвозабонлар: Шерзодбек Абдураимов, Хусан Олимжонов, Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар: Эргаш Исмоилов, Фирдавс Абдусалимов, Аббос Отахонов, Виктор Григорьев, Азизбек Мамазоитов, Улуғбек Худойбердиев, Достон Шабанов, Достон Турсунов.
Ярим ҳимоячилар: Нажмиддинов Нормудов, Миржамол Қосимов, Бобур Давлатов, Рамзиддин Тўхтаназаров, Сардор Азимов, Маҳсуд Маҳмудов, Дурбек Камолов, Наримон Ҳасанов.
Ҳужумчилар: Игорь Рогованов, Андрей Сидоров, Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика