UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Барселона" ёзда Гризманни сотишга тайёр  1 10:35"Олтин Аср" бош мураббийи Язгули Ходжагелдиев: "Иккита четлатишга қарамай футболчиларим охиригача курашишди"  7 10:16"Фенербахче" Лёвни таклиф қилмоқчи  0 09:57"Манчестер Сити"да навбатдаги рекорд  9 09:50АПЛ. "Ньюкасл" - "Манчестер Сити" 3:4  0 09:45ОФК Кубоги-2021. "Олтин Аср" - "Хўжанд" 2:2  3 09:40ОФК Кубоги-2021. "Насаф" - "Олой" 4:0  0 09:37Бразилиянинг ЖЧ саралаши учун таркиби: 38 ёшли Дани Алвес ҳам чақирув олди  4 09:14Хиддинк коронавирусга чалинди. У июнь ойида Клювертдан терма жамоага ёрдам беришни сўради  3 08:55Olamsport: Фергюсон Хабибни қаттиқ ҳақорат қилди, UFC 262 турниридаги барча жанглар рўйхати ва бошқа хабарлар  0 08:34Ферран Торрес Мессидан ўтиб кетди  10 08:15А Серия. Бугун Шомуродов ва "Женоа" "Аталанта"га қарши ўйнайди  18 07:57Европа Суперкубоги Белфастдан Истанбулга кўчирилиши мумкин  3 07:37Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба"  11 07:14АГМК "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Бугун Ўзбекистон МТЖ Ироқ билан ўйнайди Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон МТЖ Ироқ билан ўйнайди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Ўйин соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади. Шундай экан икки терма жамоанинг ўзаро ўйинлар тарихи ва натижаларига тўхталиб ўтамиз.

Бу юрт вакиллари билан қарши шу вақтга қадар ўн маротаба тўқнаш келганмиз. Дастлабки ўйин 2000 йил Таиландда ўтказилган тўрт миллат кубоги мусобақасида бўли ўтган ва унда Ироқ 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. Бу Ироқнинг Ўзбекистон билан ўйинлардаги дастлабки ғалабаси эди.

Шундан сўнг ушбу терма жамоа билан 2004 йил ЖЧ-2006 саралаш босқичида икки хил натижа бўлган, Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканмиз, Анвар Солиевнинг ягона голи бизга бир очко тақдим қилган эди. Амманда ўтган жавоб учрашувида эса термамиз 2:1 натижаси билан ғалабани ўз томонига оғдира олган. Шу йили Хитойда ўтказилган Осиё кубогида Миражалол Қосимовнинг жарима зарбасидан киритган тўпи кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тақдим қилган.

Оралиқдаги кичик танаффусдан сўнг Ироқ билан 2007 йил Рауф Инилеев даврида куч синашдик, ўртоқлик мақомида кечган беллашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишади.

2015 йилги Осиё кубогига тайёргарлик жараёнида миллий жамоамиз Ироқ билан икки бор ўйнади, натижа эса 0:0, 1:0 термамиз фойдасига. 2016 йил Самвел Бабаян бошқарувида жамоамиз Тошкентда Ироқни қабул қилди, бу ҳам ўртоқлик учрашуви доирасида. Марат Бикмаев ва Элдор Шомуродовнинг голларига Абубакр Баяр жавоб қайтарди, ҳисоб 2:1.

Аргентиналик Эктор Купер бошқарувида ҳам Ироқ билан бир маротаба тўқнаш келганмиз. ЖЧ-2018 сараша босқичидан ўрин олнган Фаластин билан кечган баҳсда кутилмаганда мағлубиятга учраган терма жамоамиз Ироқ билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Томонлар эса голсиз дурангга рози бўлишади. Бу жамоа билан сўнгги ўйинимизга кўп бўлмади. Ўтган мавсум ноябрь ойида БААда ўтказилган баҳсда сўнгги дақиқаларда Али Аднаннинг голи эвазига Сречко Катанец шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугунги баҳс умумий ҳисобда 11-тўқнашув.

Демак Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги 10та ўйиннинг 5тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, 3та баҳсда дуранг қайд этилган ва 2та учрашувда Ироқ зафар қучган. Ўзбекистон 10та гол урган ва 7та гол ўтказган.

Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар натижаси
01.09.2000 Ироқ - Ўзбекистон 2:0 | "Тўрт миллат кубоги"
18.02.2004 Ўзбекистон - Ироқ 1:1 | ЖЧ-2006 саралаши
18.07.2004 Ироқ - Ўзбекистон 0:1 | Осиё Кубоги-2004
13.10.2004 Ироқ - Ўзбекистон 1:2 | ЖЧ-2006 саралаши
02.07.2007 Ироқ - Ўзбекистон 0:2 | Ўртоқлик
25.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 1:0 | Ўртоқлик
28.12.2014 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик
24.07.2016 Ўзбекистон - Ироқ 2:1 | Ўртоқлик
09.09.2019 Ўзбекистон - Ироқ 0:0 | Ўртоқлик
17.11.2020 Ироқ - Ўзбекистон 2:1 | Ўртоқлик

Ўзаро учрашувларда тўпурар йўқ, Анвар Солиев, Миржалол Қосимов, Максим Шацких, Александр Гейнрих, Азиз Ибрагимов, Улуғбек Бақоев, Жамшид Искандеров, Марат Бикмаев, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов биттадан тўп киритишган.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+14   
29 мар 08:23:21
G‘alaba
Bugun MTJ dan faqat g'alaba kutamiz
+12   
29 мар 09:31:37
Мирзаев А.
Чиройли ўйин, йирик ғалаба ва Элдордан хетрик еутамиз.
+9   
29 мар 11:01:22
Muxlis 2001
Олга УЗБЕКИСТОН!!!! Бизга йулга чикдик.
+8   
29 мар 10:03:35
2503
бугин Узб терма жамоаси ижросида пақа пақ қушиғини эшитамиз
+8   
29 мар 08:56:30
Shox Tura
Bizda Bunyodkor STADIONI bor.
+8   
29 мар 08:42:12
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Ilkhomjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E namangalila jonga tiydila o'zilani maxtorib, kere bosa siladan zo'r qilib atmosfera qberamiz har doim qigan ishimiz MTJ uchun.
Савол қачон шундай (Намангандагидек) муҳит ярата олган сизлар ҳатто жамоанглар ОЧЛни ярим финалига чиққандаям стадионинглар тўлган эмас (Наманганлик эмасман)
+7   
29 мар 12:17:35
Jamshid Mirzayev
Zudlik b.n Nesterovni qaytarish kerak bölmasa JCh yana orzuligicha qolaveradi. Bu Nematov, Ilyosov, Suyunov degan darvozabonlar b.n hech narsa qilolmaymiz.
+7   
29 мар 11:59:36
NavBars
MILLIY TERMA JAMOAMIZGA OMAD!!!
+7   
29 мар 08:52:26
Man untd....
Sobirov 1979 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Намангандаги суператмосферани хеч йуги 50% и булар...а нима дединглар пойтахтлик мухлислар
Тошкентликлар бунақанги ўртоқлик учрашувларини кўпини кўрган, қисқаси тўйган, стадион жа тўлвормайди, шунинг ун энди ўйинларни вилоятларга бериш керак сабаби вилоятлардаги мухлислар МТЖ ўйинларига чанқоқ.
+6   
29 мар 09:29:59
Otabek Turg'unov
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Савол қачон шундай (Намангандагидек) муҳит ярата олган сизлар ҳатто жамоанглар ОЧЛни ярим финалига чиққандаям стадионинглар тўлган эмас (Наманганлик эмасман)
Бабаян давридан ташқари мтж ўйинлари деярли хар сафар тўлганку. Лекин наманганликларам зўр ўйнаб турса олқишледикан мтж чарчаб қолганда уларам чарчаб қоларкан))) стадион сухандони неччи марталаб ўйғотиб турдию)))
+6   
29 мар 08:18:32
Hayrulloxon
Yomg‘irli g‘alaba tilayman omad
+5   
29 мар 12:26:06
Ilkhomjon
Ойбек Наманган фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сен узи бирор марта Навбахор уйингохига борганмисан
Kimga kere unaqa komandani oyiniga borib namangani ozidan boshqa hch kmga keremas bu komanda. Shu komandani muxlislari uchun yomon koraman fanatlarj MAHTANGANU MAHTANGAN!
+5   
29 мар 10:27:29
Pakhtakor25
Sobirov 1979 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Намангандаги суператмосферани хеч йуги 50% и булар...а нима дединглар пойтахтлик мухлислар
Namangandagi super koronavirus tarqalishini 50 foizi bo'masa bo'ldi anshlag ikkinchi masal)
+5   
29 мар 10:17:42
Ilkhomjon
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Савол қачон шундай (Намангандагидек) муҳит ярата олган сизлар ҳатто жамоанглар ОЧЛни ярим финалига чиққандаям стадионинглар тўлган эмас (Наманганлик эмасман)
Okay sizga savol? namanganda o'zim bilgan vohti eturi oxirgi 11yilda birinchi marta MTJ o'ynadi shu o'yin bitta muxlisla uchun o'shetga qo'yildi to'ldirmasayam uyat bo'lardi. Ketma ket 3 4yil qo'yib bersin namanganga o'yinlani yutqazib qo'ysin 3 rta o'yin ko'ramiz stadion to'larmikan. Toshkentdayam muxim vajniy o'yinlada stadionga borib ish o'qishi tashab borib to'ldirib o'tiramiz. Namangalila 20ming so'mni qimmat db futbolga tushmaganlarini kordim komentda. Vaholanki mana biz bundan 4yil oldin J.Koreya bilan oxirgi o'yinda zo'rga 100 mingdan bilet topib kirganmiz kim uchun MTJ uchun. Biz keyin mahtanmadiku. Riyokorli qimadim joyi keganda etvoman.
+5   
29 мар 08:51:31
Man untd....
Sobirov 1979 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Намангандаги суператмосферани хеч йуги 50% и булар...а нима дединглар пойтахтлик мухлислар
Тошкентликлар бунақанги ўртоқлик учрашувлари кўпини кўрган, қисқаси кўйган, стадион жа тўлвормайди, шунинг ун энди ўйинларни вилоятларга бериш керак сабаби вилоятлардаги мухлислар МТЖ ўйинларига чанқоқ.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика