Бугун Европада трансферлар ойнаси ёпилади

Alisher
2 сен 2019, 13:18
Бугун Европа чемпионатларида трансферлар ойнаси якунланади.

Гап Испания, Италия, Германия, Франция, шунингдек Россия чемпионатлари ҳақида кетмоқда.

Биринчи анъанавий ойна Германия Бундеслигасида 21:00да ёпилади. 23:00да эса Италия А Сериясига навбат келади.

Испания Ла Лигаси ва Франция чемпионати трансферлар ойнаси 3:00гача очиқ бўлади. Россия премьер-лигаси ҳақида эса аниқ маълумот йўқ. Тахминларга кўра, Россияда трансферлар ойнаси 2:00да ёпилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sports.ru