Бугун 21:00. Туркманистон - Ўзбекистон

Narzulla Saydullayev
13 янв 2019, 08:35
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи учрашувда майдонга тушади.

БАА мезбонлик қилаётган мусобақанинг 2-турида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон билан куч синашади. Бу учрашув Дубайдаги "Рашид" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкентда 21:00) бошланади.


Кеча иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Эктор Купер: "Бизда муаммолар борлигини тушуниб турибмиз"

Язгули Хожагелдиев: "Геворкян билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган"



Бундан ташқари жамоалар ўйин бўладиган стадионда расмий машғулотни ҳам ўтказишди. 

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Туркманистон - Ўзбекистон. Терма жамоамизнинг расмий машғулоти






Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia