Бугун 15:00. Ўзбекистон - Ливан

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2018, 08:10
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Австралияда Ливан билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Мазкур баҳс Брисбен шаҳридаги "CBUS Super Stadium" стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкент вақти билан 15:00) бошланиши режалаштирилган.

Учрашувдан олдин Ливан устози Миодраг Радулович championat.asia сайтига ўз фикрларини билдирди: Миодраг Радулович: "Ўзбекистон - Ливан учрашуви ҳар иккала томон учун фойдали"

Бугунги баҳс катта эҳтимол билан СПОРТ телеканалида намойиш этилмайди.

Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ЛИВАН
15 ноябрь. Брисбен. "CBUS Super Stadium" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти 15:00)
Ҳакамлар
: Шон Эванс, Натан Макдональд, Жорж Лакриндис, Жарред Жиллет (барчаси Австралия)
 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia