

МЮга қарши баҳсда ПСЖ дарвозасини Жанлужи Буффон қўриқлади. Италиялик посбон учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Натижада 41 ёшли Буффон мусобақа тарихида 50 та “қуруқ” ўйин ўтказган учинчи рақамли дарвозабонга айланди. Жижи мусобақада умумий ҳисобда 121 та ўйин ўтказган.
Буффондан олдин бу маррани Икер Касильяс (174 та ўйиндан, 57 таси “қуруқ”) ва Эдвин ван дер Сар (98 та ўйиндан 51 таси “қуруқ”) босиб ўтганди.



