Буффон ва Де Росси яна термага қайтиши мумкин

Eldor Akmurzayev
8 окт 2019, 23:40
«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон ва «Бока Хуниорс» аъзоси Даниеле Де Росси яна Италия терма жамоасига қайтиши мумкин, дея хабар қилади Gazzetta dello Sport.

Фақат бу «Скуадра Аззурра» Евро-2020 йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этсагина рўй бериши мумкин. 

Воқеалар ривожи шундай кўриниш оладиган бўлса, у ҳолда Буффон ҳамда Де Росси терма либосида ҳайрлашув учрашувини ўтказиш имконияти пайдо бўлади. 

Италия Евро-2020 саралашининг «I» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Роберто Манчини шогирдлари ўтган 6-тур баҳсларида юз фоизлик натижа кўрсатган ҳолда 18 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport