Буффон: "Реал" - дунёнинг энг яхши жамоаси, бироқ биз охиригача курашамиз"

Aslanov Jasurbek
2 апр 2018, 15:25
"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ўйини ҳақида фикр билдирди.

"Реал"ни мағлуб этиш учун биз энг яхши сифатларимизни кўрсатишимиз керак, мураббий шундай қилишга уриниб кўради. "Реал" - "Ювентус"дан муваффақиятлироқ жамоа. Буни тарих ва статистика айтиб турибди.

Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш - орзуимиз, аммо уни амалга ошириш жуда қийин бўлади. "Реал"га қарши кураша оламиз, аммо улар доимо бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатини кўрсатишади.

Улар - дунёнинг энг яхши жамоаси, хатто бироз захираси билан. Кимдир бунга шубҳа қиладими? Сўнгги тўрт йил ичида 3 марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлишнинг ўзи клубнинг буюклиги ҳақида айтиб турибди.

"Реал" фаворит бўлишига қарамай "Юве" ҳам совринлар ютишга қодир. Охиригача курашамиз" - дейди Буффон.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia