

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон жорий мавсум сўнггида фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти.
"Қария" футболчи Турин клуби билан тузган шартномасини бир мавсумга узайтириши мумкин. Томонлар бу вариантни кўриб чиқишмоқда, аммо якуний қарор қабул қилинмади.
Буффон жорий мавсум барча мусобақаларда 6та ўйинда майдонга тушди. Футболчи эртага 43 ёшни қарши олади.



