UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Суперлига. "Бухоро" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  0 17:11Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  45 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  4 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  2 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  4 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  3 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  30

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими? Янгиликлар

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими?

2019 йил ташкил қилинган Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтган мавсум пандемия сабаб бекор қилинган эди.

Режага кўра мазкур мусобақада қўшни мамлакат жамоалари ҳам иштирок этиши кўзда тутилганди. Бироқ, юзага келган пандемик вазият, тиғиз тақвим туфайли турнир бўлмади. Биз ушбу масалага яна қайтдик ва ЎзПФЛ вакилига юзландик. Лига кубоги ўтказиш ташкилотнинг режасидан ўрин олганми?

"Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтказиш режаларимиздан ўрин олган, албатта. Аслида, бу турнир нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон жамоалари ҳам иштирок этадиган қизиқарли форматда ўтиши кўзда тутилган эди. Бироқ ўтган йили пандемия туфайли режаларимиз ўзгариб кетди. Лекин вазият ўз изига тушгач, албатта ўша режаларимизни амалга оширамиз. Лига кубогининг бу йил ўтиш ёки ўтмаслиги эпидемиологик шароит ҳамда у келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолар ўрганилганидан кейингина алоҳида ҳал этилади. Агар барчаси ўз изига тушса, йилнинг иккинчи ярмида мазкур мусобақани ўтказишимиз мумкин",- дейди ЎзПФЛ вакили Зоҳир Акрамхонов

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Лига кубоги ҳозирга қадар бир маротаба 2019 йил ўтказилган ва унда "Пахтакор" финалда АГМКни йирик 6:2 ҳисобида мағлуб этган ҳолда бош совринга эга чиққанди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика