Ўзбекистон Лига кубогида Қирғизистон ва Тожикистон клублари иштирок этади

Alisher
10 мар 2020, 20:10
Келаси ойда Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасига старт берилади.

Мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон жамоалари иштирок этади.

Хусусан, Қирғизистон Премьер-лигасининг "Дордой", "Олой", "Абдиш Ота" ва "Каганат" жамоалари мусобақада қатнашадиган бўлди.

Турнир 1/32 финалдан бошланади, мамлакат чемпионлари эса ўз иштирокини 1/8 финалдан бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ўтган йил ташкил этилган бўлиб, унда "Пахтакор" ғолибликни қўлга киритган эди.


Тақвим

1/32 финал — 7-8 апрель

1/16 финал — 22-23 апрель

1/8 финал — 29-30-31 май

1/4 финал — 5 август

1/2 финал — 12 август

Финал — 26 август

Лига кубоги Тожикистон ва Қирғизистон клублари учун очиқ 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.akipress.org

Сўнгги янгиликлар

Барча ›