

“Пахтакор” ва АГМК клублари ўртасидаги учрашувда Ўзбекистон футболи тарихида илк бор VAR тизими оффлайн тартибда синовдан ўтказилади.
Шу мақсадда Белгиянинг EVS компанияси мутахассислари юртимизга ташриф буюрди ва VAR тизимини ўрнатишда яқиндан кўмак бермоқда.
Қайд этиш жоиз, ФИФА ва ИФАБ тавсияларига мувофиқ VAR тизимини йўлга қўйиш ва ундан фойдаланиш учун 9 ойдан 12 ойгача вақт талаб этилади. Шу боисдан бугунги учрашув пайтида VAR тизимидан ФИФА талабига биноан оффлайн тартибда фойдаланилади. Бунда рефери ўйин давомида VAR ҳакамлари билан тўғридан-тўғри алоқага киришмайди.



