"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
1 янв 2026, 17:43
"Насаф" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев Instagram'даги саҳифаси орқали жамоа билан хайрлашганини маълум қилди.

"Ҳурматли "Насаф" жамоаси, мураббийлар, раҳбарият ва азиз мухлислар!

Бугун мен учун жуда муҳим ва ҳаяжонли лаҳза — "Насаф" футбол клубидаги фаолиятим билан хайрлашмоқдаман. Бу жамоа менга нафақат футболчи сифатида, балки инсон сифатида ҳам катта тажриба ва сабоқлар берди.

"Насаф" сафида ўтказган ҳар бир куним, ҳар бир машғулотим ва ҳар бир ўйиним қалбимда унутилмас хотира бўлиб қолади.

Бу клуб менинг уйимга, унинг ранглари эса ҳаётимнинг бир қисмига айланди.

Мураббийларимга ишонч ва сабр учун, жамоадошларимга елкадош бўлиб бирга курашганимиз учун, мухлисларга эса чексиз қўллаб-қувватлов ва ишонч учун чин дилдан раҳмат айтаман.

Бу хайрлашув видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши. "Насаф" доимо юрагимда қолади. Жамоага келажакда катта ғалабалар, ёрқин ўйинлар ва чексиз муваффақиятлар тилайман", – дейилади мактубда.

Аввалроқ футболчи "Пахтакор"га ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: instagram.com/nasrullayevsherzod34