Бруну: "Роналдуни танқид қилишда давом этинг"

Aziz Tukhtamuradov
25 ноя 2022, 08:54
Португалия терма жамоаси футболчиси Бруну Фернандеш Роналдунинг танқидчиларига мурожаат қилди.

"Унга танқидлар остида ўйнаш ёқади деб ўйлайман. Шунинг учун барчангиздан сўрайман: давом этинг. Уни танқид қилаётганингизда Роналдунинг энг яхши талқинини кўрамиз. 

Роналду билан клуб ва терма жамоада ўйнаш - ушалган орзу. 

Ҳозир мен учун асосийси - Португалия янада яхшироқ иштирок этиши. Бундай ҳолатда Роналду ҳам, мен ҳам, бутун Португалия хурсанд бўлади", - деди Фернандеш. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN