“Брешия”нинг икки нафар ходимида ҳам коронавирус аниқланди

Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

“Брешия” икки нафар ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилди. Уларнинг исми-шарифи, лавозими ошкор этилмаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ А Cерия клубларидан “Ювентус”, “Сампдория”, “Фиорентина” клублари вакилларида ҳам вирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилганди.

Маълумот учун, А Cерия баҳслари 26-турдан сўнг тўхтатилди.


Манба: “Брешия”