"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Sherzod Nurmatov
13 фев 2026, 17:15
24 ёшли Тиаго январь ойида Англия чемпионатида 5 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.

У 20-турда "Эвертон" билан ўйинда (4:2) хет-трикни расмийлаштирди ва 21-турда "Сандерленд"га қарши баҳсда (3:0) дубль қайд этди.

Бугун, 13 февраль куни Игор Тиаго "Брентфорд" билан шартномасини 2031 йилгача узайтиргани маълум бўлди.

Игор Тиаго АПЛ жорий мавсумида 26 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, унинг ҳисобида Англия Лига Кубогида 1 ўйин ва 1 гол бор.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: premierleague.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›