

“Ибрагимович отам билан тенгдош, аммо у ҳали ҳамон натижа кўрсатиб келмоқда. Футболда ёш муҳим аҳамиятга эга эмас ва у бунга далилдир.
Муносабатларимиз ажойиб, у менга яхши маслаҳатлар беради ва биз жуда яхши тил топишамиз”, дейди 21 ёшли испаниялик.
Аввалроқ, Диас "Реал"дан кўра "Милан"да ўйнаш унга енгилроқлиги ҳақида айтганди.



