UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси форвардини нишонга олди  0 16:55Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:53Карикатура: Бензема "Реал"да Роналдунинг йўқлигини умуман билдирмаяпти  1 16:28"Женоа" клубнинг Америка инвестицион фирмасига сотилишини эълон қилди  3 16:04"Барселона" ёзда Ферран Торрес билан шартнома имзоламоқчи эди. "Ман Сити" рад этди  0 15:47Coca Cola Суперлига. "Андижон"дан уч футболчи ёхуд 19-тур рамзий терма жамоаси  2 15:38"Челси" де Лигт билан шартнома имзоламоқчи  2 15:16"Бавария" Рюдигерга қизиқмоқда  0 14:53Асенсио: "Анчелотти менга ишонч билдириши мумкин"  4 14:29Тьерри Анри - "Барселона" мураббийлиги учун даъвогар  20 14:16Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари  7 14:04Недвед "Ювентус" Дибала билан шартномани узайтиришига ишончи комил  3 13:40Olamsport: Исроил Мадримов Ўзбекистонда жанг қилиши мумкин, бугун боксчиларимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади  0 13:31Месси ПСЖнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  29 13:07Пуйоль "Барселона" мухлисларига мурожаат қилди  25

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов "Рух" билан 3 йиллик шартнома имзолади ва Шацких рақамини танлади

Украина премьер лигасида яна бир ватандошимиз фаолият бошлаш арафасида.

Максим Шацких, Виталий Денисов ва Санжар Турсуновдан кейин эндиликда Бобир Абдихолиқов Украина премьер лигасида фаолият юритадиган бўлди.

Шаҳбоз Беғамовнинг твиттерда маълум қилишича, Бобир Абдихолиқов Львовнинг "Рух" жамоаси билан 3 йиллик битимга имзо чеккан. Кеча клубда тиббий кўрикдан ўтган ва "Рух" футболчини кечанинг ўзидаёқ премьер лига қайдномасидан рўйхатдан ўтказган.

Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасидаги илк машғулотни ҳам ўтказишга улгургани ҳақида ҳам Шаҳбоз Беғамов ўз саҳифасида маълум қилди.

"Рух" клуби бугун Бобир Абдихолиқов трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Эътиборли тарафи, Бобир Абдихолиқов "Рух" жамоасида Украинада машҳур футболчи бўлган Максим Шацких сингари 16-рақамни танлади. Маълумки, Шацких 2015-2016 йилги мавсумларда айнан "Рух" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳамда футболчилик фаолиятини айнан шу жамоада тугатган.


Бобир футболни пулдан устун қўйди


Бобир Абдихолиқов трансфери маълумотлари билан батафсил бўлишиб турган Шаҳбоз Беғамов куни-кеча шундай пост қолдирди:

"Бобирга Осиёдан манфаатли таклифлар бўлди, лекин Абдихолиқов футболчи сифатида ўсишни танлади. Европада эса жуда кўп музокаралар олиб борилди ва ниҳоят бир қарорга келинди. Украинада осон бўлмаслиги аниқ. Қийин йўл орқали бўлса ҳам Бобир янада шаклланишни истади.

Масалан, ўзимиздан ҳам «Навбаҳор» ва «Турон» Бобирга ҳозирги бўлажак шартномасидан икки карра кўпроқ маош таклиф қилди. «Насаф» эса келишувни узайтириш учун квартира, машина ва ниҳоят яхши шароитга эга шартнома берди. Лекин Бобир Европада ўйнаш, кучлироқ лигаларга йўл очишни пулдан устун қўйди. Омад, Бобир", - дея ёзади Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика