UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси - Жавлон Иброҳимов  3 17:45Олег Зотеев: "Эрон ва Россия клубидан таклиф бор"  5 17:45Мюллер кечирим сўради  0 17:33​Карикатура: Европа лигасига ҳуш келибсиз!  2 17:30Йилнинг энг яхши ҳимоячиси - Анзур Исмоилов  2 17:10Икром Алибоев: "Жанубий Корея лигасида ўйнашдан бахтлиман"  12 16:53Шомуродов жамоасининг устози 6та ўйинга дисквалификация қилинди  2 16:48Йилнинг энг яхши дарвозабони - Элдорбек Суюнов  10 16:40Whoscored: ЦСКА футболчиси гуруҳ босқичи рамзий терма жамоасига кирди  4 16:39"Пахтакор"нинг миллий чемпионатлардаги энг яхши тўпурарлари  8 16:2518 ёшли кореялик ҳужумчи Бундеслига клубига ўтди + ФОТО  11 16:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 15:55Сергей Кучеренко: "Азиз Ғаниевга таклиф қилинган сумма кам эди, шу боис уни қўйиб юбормадик"  18 15:54Olamsport: Мадримов Осиёнинг энг яхши боксчиси, Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарди ва бошқа хабарлар  0 15:45Эртага МТЖ аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади  13

Бизга Жаҳонгир Усмонов давридаги футзал керак! Янгиликлар

Бизга Жаҳонгир Усмонов давридаги футзал керак!

Теглар :  ФутзалАГМК
Илтимос, бу ҳеч қанақасига кимгадир "пахта" қўйиш эмас! Лекин клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон клуби ҳеч қачон бунчалик шарманда бўлмаганди. Футзал бўйича миллий чемпионатимиз эса бугунгидек кўздан панага тушиб қолмаганди.

АГМК қайд этган натижаларни қаранг. Тожикистон клубини мағлуб эта олмадик-а. Яқин-яқингача бизда футзалнинг ўз "эгаси" бор эди. Футзалга ўз фарзандидек қарарди. Бир қатор ўзгаришлар туфайли футзал ассоциацияси ёпилди. Балки эски раҳбариятнинг ишидан янгилар қониқиш ҳосил қилмагандир. Лекин бугунга келиб, ҳеч ким футзалдан қониқмаяпти.

Футзал худди сомонга тушган игна каби йўқолди. Осиё чемпионлар лигасида аламли товушини эшитдик ва ўнграб йиғлаётганини кўрдик. Энг ёмони, ЎФАнинг (Ўзбекистон футзал Ассоциацияси) биронта ходими ҳозирги ЎФАда футзал билан банд эмас. Ҳозирги футзалда билишимизча фақат Жаҳонгир Раҳматуллаев қолган, лекин унинг бугунги кундаги вазифаси ПФЛда комиссарлик қилишдан иборат бўлиб қолгандек. Футзални ривожлантириш бўйича дастурга жавобгар масъул йўқ. Аслида дастур борми ўзи деган савол ҳам юзага келади. Терма жамоа бизда борми-йўқми, буни ҳам билмаймиз. 

Чемпионатни уй-сафар тизими йўлга қўйилгани яхши бўлди, аммо футзалнинг "Ф" ҳарфини тушунмайдиган клубларни зўрлаш оқибатида сифат йўқолди. "Ардус", "Дўстлик-А", "Когон" каби футзални ушлаб турган клублар йўқ бўлди. Менимча, "Ардус" номининг ўчган санаси футзал биноси дарз кетишига сабаб кун бўлди. 

Ўзбекистон футзалда нимага эришган бўлса, "Ардус" ва унинг дўстлари туфайли бўлди. Бу худди Испания чемпионатидан "Реал" ва "Барселона" олиб ташлангандек гап. Айнан "Ардус" ёшларни саралаш ва бошқа клубларга учирма қилиш билан шуғулланарди. АГМКни ҳам шу кунгача эришган ютуқлари "Ардус" билан чамбарчас боғлиқ аслида.

Айни пайтда ЎФА ва ПФЛда бўлаётган ўзгаришлардан келиб чиқсак, ЎФАнинг ўзида мутахассислар танқислигини кўрамиз. Бу нарса айниқса футзалда яққол кўзга ташланяпти. Кечаги мағлубият фақат АГМКНинг мағлубияти эмас, бу бутун Ўзбекистон футзалининг бугунги аҳволини кўрсатиб берди. Шундай экан, ЎФА раҳбариятидан футзалга ҳам жиддий эътибор қаратишларини кутиб қоламиз. Зеро катталар ўртасидаги ягона қувончни ЖЧга чиқиб айнан шулар бизга туҳфа этганди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

+13   
08 авг 10:45:03
Old city boyS
Ardus Turon Soliqchi Nafis Kogon Olmaliq Dustlik zur jamoalarni yuqotishdi....
+13   
08 авг 10:43:03
Murodov Bekzod
Хали курасила бизга Мираброр Умоновни кайтаринг деган маколаям чикади бу кетишда! Хозирги футболни ахволи футзал ни ахволи бн Бир хил!!!!
+11   
08 авг 11:07:46
Gennaro Gattuso
Haa shu gapni etgandim, moliyaviy tarafini o'z cho'ntagidan qiladi disam ayrim ahmoqla ishonmagandi
+5   
08 авг 11:02:07
Murodov Bekzod
Насафни ва буникни юкотила бухорони кисила кейин чемпионатда Ким колади 1-2 та СОХТА каманда ва СОХТА ЧЕМПИОН лар колади!!! Кейин юрамиз Ардус Дустликни кайтаринг дегандек Буник бн Насафни кайтаринг деб!!!!
+4   
08 авг 10:39:32
царь справедливости
Futzal Assotsiyatsiyasini UFA dan alohida qilib chiqarib yuborish kerak edi. Ikki mustaqil Assotsiatsiya bo'lganida ular o'rtasida kurash, bellashuv bo'lardi.
+4   
08 авг 10:38:39
DJ_Hamid
Umid aka FUTZAL gayam e'tibor bering, MARDlarcha chet eldan mutaxassis taklif qiling. Zero, biz o'zbek xalqiga Futbolning barcha turi muhim (Nogironlar futboli, Plyaj futboli, Yoshlar futboli, barcha-barchasi muhim...)
+3   
08 авг 11:39:54
JASUR
Xammasi dabdala bub yotibdi. Katta fudboldan to fudzalgacha.
Qiziq Ektor Kuper nima qila olarkin. Xech kimni tanimasa bilmasa. Manimcha xech nima qila olmasa kere. Bu mani shaxsiy fikrim. Jimgina kuzatelichi.
Lekin Totalizator zur bulopti. Paxtakor yutqazib tursa xam . Oxirida galabani ilib ketobdi. Yaxshi foyda kuromman
+2   
08 авг 14:10:01
Look
Osiyoda Eron va Yaponlardan kegin uchichi jamoa edik. Mana ahvol, bir yilga bormasdan Tojikistondan ham ortda qolibmiz. Yashavor Nortoy
+2   
08 авг 12:38:22
Qudratilla Abdullayev
Mustaqil_fikr фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Halqaro Sport Turlari faqat O’zbekistonda ko’rishlari uchun emas, chunki Tomosha komrmoqchi bo’sez, Sirkga borib maymunlarri ko’rsezam bo’vuradi !!! Halqaro Sport turlari Dunyo arenasida O’zbekiston nomini Taratish uchun eeeng kotta kuch ! Esimda 3 yil Oldin yunusoboddegi zalda o’zbekistonni qo’llab quvvatlagani kegan Ming minglab odamlar zalga sig’mi ko’chada qopketkan, man uch soat oldin kirganidim
To'g'ri Bo'lishi kerak lekin bunaqa xo'jako'rsinga emas!!! Futzal chempionatiga bir etibor bering da yuqoridagi 1 2 jamoa nari borsa 4 ta jamoa kurashyapti. Qolgan klublar chi? Qolganlar Futzal klubing bormi? Bor!!! Qabilida ishlashmoqda. Bunaqasi yaramaydi. Bu bor pullarni ham ko'kka sovurish hisoblanadi. Biz songa emas Sifatga ishlashimiz kerak aslida!!!
   
08 авг 13:58:23
mtj
2017-Йилгача, Тайланд, Япония, Корея, охирги ўйинларда Хаттоки Эрон хам хадиксираб ўйнавоткан эди ))
Хозирчи? Қандайдур бир йил ичида Ўзбекистон Футзали Коттахоласиникига кириб кетди ((
Хаттоки Тожикистон клуби, дичрли Футзал МТЖсини Мағлуб этди ((
   
08 авг 11:41:32
Mustaqil_fikr
R.Badjo2018 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тан олейлик Узбекистонга футзал керак эмас.Чунки одамларимиз миллий чемпионатни куришмеди.Футзалку факат хужа курсинга булади бунисини хам тан олиш керак
Halqaro Sport Turlari faqat O’zbekistonda ko’rishlari uchun emas, chunki Tomosha komrmoqchi bo’sez, Sirkga borib maymunlarri ko’rsezam bo’vuradi !!!
Halqaro Sport turlari Dunyo arenasida O’zbekiston nomini Taratish uchun eeeng kotta kuch !
Esimda 3 yil Oldin yunusoboddegi zalda o’zbekistonni qo’llab quvvatlagani kegan Ming minglab odamlar zalga sig’mi ko’chada qopketkan, man uch soat oldin kirganidim
   
08 авг 10:56:15
stiv
Умиджон хизматлари эвазиги
-4   
08 авг 10:42:50
R.Badjo2018
Тан олейлик Узбекистонга футзал керак эмас.Чунки одамларимиз миллий чемпионатни куришмеди.Футзалку факат хужа курсинга булади бунисини хам тан олиш керак
-8   
08 авг 10:40:41
real madrid nasaf
Comment is hidden (Show comment)
Epl managerdagi shaxsiy ligamga taklif qilaman liga kodi GHMF-NZWK
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Наполи" 1:0 ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Наполи" 1:0
Клопп ўзининг севимли триосига ишонч билдирди.  120
Азиз Турғунбоевнинг яқини: "Гап пулда эмас, Азиз ОЧЛ туфайли "Пахтакор"га ўтмоқчи" Азиз Турғунбоевнинг яқини: "Гап пулда эмас, Азиз ОЧЛ туфайли "Пахтакор"га ўтмоқчи"
Мавсум якунлангач футболимизда олди-сотди ишлари аллақачон бошланиб...  79
ЕЧЛ. "Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди, "Рома"да ҳам мағлубият ЕЧЛ. "Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди, "Рома"да ҳам мағлубият
ЕЧЛнинг 6-тури доирасида "Реал" ўз майдонида ЦСКАга йирик...  105
ЕЧЛ. "Барселона"  – "Тоттенҳэм" 1:1 ЕЧЛ. "Барселона" – "Тоттенҳэм" 1:1
"Шпорлар" ҳам кейинги босқичга йўл олишди.  67
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг