UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Бизга Жаҳонгир Усмонов давридаги футзал керак! Янгиликлар

Бизга Жаҳонгир Усмонов давридаги футзал керак!

Теглар :  ФутзалАГМК
Илтимос, бу ҳеч қанақасига кимгадир "пахта" қўйиш эмас! Лекин клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон клуби ҳеч қачон бунчалик шарманда бўлмаганди. Футзал бўйича миллий чемпионатимиз эса бугунгидек кўздан панага тушиб қолмаганди.

АГМК қайд этган натижаларни қаранг. Тожикистон клубини мағлуб эта олмадик-а. Яқин-яқингача бизда футзалнинг ўз "эгаси" бор эди. Футзалга ўз фарзандидек қарарди. Бир қатор ўзгаришлар туфайли футзал ассоциацияси ёпилди. Балки эски раҳбариятнинг ишидан янгилар қониқиш ҳосил қилмагандир. Лекин бугунга келиб, ҳеч ким футзалдан қониқмаяпти.

Футзал худди сомонга тушган игна каби йўқолди. Осиё чемпионлар лигасида аламли товушини эшитдик ва ўнграб йиғлаётганини кўрдик. Энг ёмони, ЎФАнинг (Ўзбекистон футзал Ассоциацияси) биронта ходими ҳозирги ЎФАда футзал билан банд эмас. Ҳозирги футзалда билишимизча фақат Жаҳонгир Раҳматуллаев қолган, лекин унинг бугунги кундаги вазифаси ПФЛда комиссарлик қилишдан иборат бўлиб қолгандек. Футзални ривожлантириш бўйича дастурга жавобгар масъул йўқ. Аслида дастур борми ўзи деган савол ҳам юзага келади. Терма жамоа бизда борми-йўқми, буни ҳам билмаймиз. 

Чемпионатни уй-сафар тизими йўлга қўйилгани яхши бўлди, аммо футзалнинг "Ф" ҳарфини тушунмайдиган клубларни зўрлаш оқибатида сифат йўқолди. "Ардус", "Дўстлик-А", "Когон" каби футзални ушлаб турган клублар йўқ бўлди. Менимча, "Ардус" номининг ўчган санаси футзал биноси дарз кетишига сабаб кун бўлди. 

Ўзбекистон футзалда нимага эришган бўлса, "Ардус" ва унинг дўстлари туфайли бўлди. Бу худди Испания чемпионатидан "Реал" ва "Барселона" олиб ташлангандек гап. Айнан "Ардус" ёшларни саралаш ва бошқа клубларга учирма қилиш билан шуғулланарди. АГМКни ҳам шу кунгача эришган ютуқлари "Ардус" билан чамбарчас боғлиқ аслида.

Айни пайтда ЎФА ва ПФЛда бўлаётган ўзгаришлардан келиб чиқсак, ЎФАнинг ўзида мутахассислар танқислигини кўрамиз. Бу нарса айниқса футзалда яққол кўзга ташланяпти. Кечаги мағлубият фақат АГМКНинг мағлубияти эмас, бу бутун Ўзбекистон футзалининг бугунги аҳволини кўрсатиб берди. Шундай экан, ЎФА раҳбариятидан футзалга ҳам жиддий эътибор қаратишларини кутиб қоламиз. Зеро катталар ўртасидаги ягона қувончни ЖЧга чиқиб айнан шулар бизга туҳфа этганди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика