UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:30Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  8 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Биринчи босқич якунлари. "Машъал"нинг гол урган футболчилари Янгиликлар

Биринчи босқич якунлари. "Машъал"нинг гол урган футболчилари

Биринчи лиганинг дастлабки босқич беллашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
Биринчи босқичда “Ғарб” минтақасида кураш олиб борган “Машъал” яққол устунлик билан рақибларидан илгарилаб кетди. Муборакликлар ўтказилган 22та учрашувнинг 19тасида ғалаба қозонишди. Уч марта дуранг ўйнаган бўлишса, бирор марта ҳам мағлубиятга учрашмади.

Натижада “газчилар” 60 очко тўплаган ҳолда энг яқин таъқибчисидан 17 очкога ўзиб кетишди. Албатта, бунда футболчиларнинг ҳам, мураббийлар штабининг ҳам хизмати катта. “Машъал” мана шу 22та баҳсда 58та гол уришнинг уддасидан чиқди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 2,6тадан гол дегани. Рақиблар дарвозасига киритилган 58та гол 14 нафар футболчининг ҳисобига ёзилди.

Жамоа таркибида энг кўп гол урган футболчи Жамшид Ҳасанов бўлди. Иқтидорли футболчининг ҳисобидаги голлари сони биринчи босқичда 13тани ташкил қилди.

“Машъал” футболчилари бўлиб ўтган ўйинларда 4та пенальтини аниқ амалга оширишди. Жаҳонгир Абдумўминов иккита 11 метрлик нуқтадан унумли фойдаланган бўлса, Жамшид Ҳасанов ва Шаҳзод Шайманов бу борада биттадан тўп киритишди. Қуйида “Машъал”нинг гол урган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

1.Жамшид Ҳасанов – 13 (1).
2. Зоҳир Қўзибоев – 8.
3. Ихтиёр Тошпўлатов – 6.
4. Виктор Клишин – 5.
6. Мирзоҳид Ғофуров – 5.
7. Баҳодир Муртазоев – 5.
8. Жаҳонгир Абдумўминов – 4 (2).
9. Элдор Шомуродов – 4.
10. Шаҳзод Шайманов – 2 (1).
11. Шохжаҳон Аббосов – 2.
12. Отабек Шукуров – 1.
13.Аббос Шодмонов – 1.
14. Сирожиддин Раҳматуллаев – 1.
14. Фаррух Давронов – 1, автогол (“Регистон”).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика