Бир пайтлар Шомуродов билан бирга тўп тепган ҳужумчи "Аталанта"га ўтди
07 авг 2023 21:42
Янгиликлар
Бир пайтлар Шомуродов билан бирга тўп тепган ҳужумчи "Аталанта"га ўтди
"Вест Хэм" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Аталанта"да давом эттиради.
Гап Жанлука Скамакка ҳақида кетмоқда.
"Аталанта" футболчи билан шартнома тузганини ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилди. "Вест Хэм" ҳужумчи учун 25 млн. евро (5 млн. евро бонус) олади.
Шундай қилиб, "Аталанта" "Манчестер Юнайтед"га кетган Расмус Хойлунд ўрнини Скамакка билан тўлдирди.
Жанлука Скамакка 2020/21 мавсумда Элдор Шомуродов билан "Женоа" шарафини ҳимоя қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар