Бир неча дақиқадан сўнг анжуман. Лопетеги бугуноқ Испания терма жамоасини тарк этиши мумкин

Aslanov Jasurbek
13 июн 2018, 13:28
Испания футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес миллий жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги ва унинг "Реал"га ўтиши борасидаги вазиятдан норози.

Маълумотларга кўра, мутахассиснинг Испания терма жамоасидаги келажаги сўроқ остида - уни бугуноқ жамоадан четлатишлари мумкин.

Рубиалеснинг фикрича, ЖЧдан олдин қарорни эълон қилиш сотқинлик. У Краснодарга етиб боришидан аввал Лопетегидан истеъфо сўраган, бироқ ташкилотнинг бошқа аъзолари уни тўхтатиб қолган.

Бугун Тошкент вақти билан 13:30да Лопетеги ва Рубиалес "Краснодар" базасида матбуот-анжумани ўтказади. Унда мутахассис истеъфога чиқарилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча Лопетеги ЖЧ-2018дан сўнг "Реал"ни бошқариши эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›