UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Молдова чемпионати. "Шериф" - "Флорешть" 4:0  0 08:20Асенсио "Реал" сафида илк маротаба хет-трик қилди  0 08:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Мальорка" 6:1, Бенземадан дубль, Асенсиодан хет-трик  0 08:10Лига 1. "Мец" - "ПСЖ" 1:2  0 08:08Анчелотти йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  0 08:05Серия А. "Милан" - "Венеция" 2:0  0 08:00Англия Лига Кубоги. "Челси" - "Астон Вилла" 1:1 (Пенальтилар серияси: 4:3)   0 07:55Англия Лига Кубоги. "Арсенал" - "Уимблдон" 3:0  0 07:53"Челси" мавсум бошидан буён ютқазмаяпти  1 07:50Англия Лига Кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" 0:1  0 07:45Англия Лига Кубоги. "Вулверхэмптон" - "Тоттенхэм" 2:2 (Пенальтилар серияси: 2:3)   0 07:40Серия А. "Специя" - "Ювентус" 2:3  0 07:35 ОФК Кубоги. "Насаф" - "Мохун Баган" 6:0  4 07:22"Ювентус" антирекордга яқинлашмоқда: Жамоа кетма-кет 19 та ўйиндан буён гол ўтказиб юбормоқда  1 07:06Ла Лига. "Реал" биринчи ўринга кўтарилиб олди + турнир жадвали  9

“Бир футболчи тарихи”. Пианино чалишни ўрганмоқчи бўлган, ухлаганда бир сутка ухлайдиган Илкай Гюндоган ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. Пианино чалишни ўрганмоқчи бўлган, ухлаганда бир сутка ухлайдиган Илкай Гюндоган ҳақида

AПЛнинг охирги 2 турида “Манчестер Сити”нинг бир қатор гранд жамоалар билан ўйнаётгани ва ушбу учрашувларда ғалаба қозонаётгани эътиборимни тортди.

Ҳа, манчестерликлар таркиб эътибори билан ҳам, мураббий жиҳатдан ҳам анчагина кучли. Бироқ айнан ўша учрашувларда ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этаётган футболчи бу – Илкай Гюндоган бўлмоқда. Қолаверса футболчи AПЛда январь ойининг “энг яхши футболчиси” ҳам бўлди. Бугун биз Гюндоган ҳақида сўз олиб боришга қарор қилдик.


Илкай Гюндоган – ким ўзи у?

Бугунги қаҳрамонимиз 1990 йилнинг 24 октябрь куни Шимолий Рейн-Вестфалиянинг Гельзенкирхен шаҳрида дунёга келган. Унинг ота-онаси туркияликлар бўлган. Бобоси Туркиянинг Балыкесир шаҳридан Германияга кўчиб келган. Футболчи ўзининг Инстаграмига 3 ёшга тўлган кундаги суратни жойлаган эди.


Клублардаги фаолияти ҳақида

У дастлаб “Бохум” жамоаси академиясида футбол сирларини ўргана бошлади. 2008 йилда жамоанинг иккинчи таркибида ўйнашни бошлади. Футболчи 2008 йили “Бохум”даги ўйинларидан сўнг, кейинги йили – 2009 йилда “Нюрнберг”га кўчиб ўтди. 2 йил давомида ушбу жамоа сафида тўп тепгач, 2011 йилнинг май ойида “Боруссия Дортмунд” билан шартнома имзолади. У жамоадаги дебют ўйинини ўша йилнинг 23 июл куни Суперкубок ўйинида “Шалке-04”га қарши майдонга тушди. Дастлабки голини эса декабр ойида, “Фрайбург” жамосига қарши бўлиб ўтган учрашувда киритди.

2012/13 йилги мавсумда Гюндоган “Боруссия Д”нинг асосий футболчиси бўлди. УЕФA Чемпионлар лигасида жамоаси билан биргаликда финалга қадар йўл олди. Ўша мавсум бўлиб ўтган “немисча финал”да “Боруссия Д” – “Бавария” жамоалари ўзаро куч синашишди. Бироқ чемпионлик мюнхенликларга насиб этди. Ёзда бўлиб ўтган Германия Суперкубогида дортмундликлар “Бавария” билан куч синашишди ва ушбу баҳсда ғалабага эришишди. Aвгуст ойида Гюндоган жиддий жароҳат олди ва бутун мавсумни ўтказиб юборишга тўғри келди. Футболчи 2014 йилнинг апрель ойида клуб билан 2016 йилгача бўлган шартномага имзо чекди. Гюндоган ҳақида ўша вақтдаги жамоанинг мураббийи бўлган Юрген Клопп шундай деган эди: “Илкай кўплаб кучли томонларга эга бўлган ақлли ва салоҳиятли ярим ҳимоячи”.

2016 йилнинг июль ойида шартномаси якунлангач уни бошқа узайтиришни истамади ва унга бўлаётган таклифларни кўриб чиқишни бошлади. 

2 июнь куни Гюндоган “Манчестер Сити” билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Трансфер нархи 27 миллион еврони ташкил этган. Дебют учрашувини ўша йилнинг 14 сентябрь куни амалга оширди. 2016 йилнинг декабрь ойида футболчи “Уотфорд”га қарши ўйинда тиззасидан жиддий жароҳат олди ва мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди. 2017 йилнинг 16 сентябрь куни эса айнан “Уотфорд” билан бўлган учрашувда жароҳатдан қутулиб майдонга қайтди. 

2019 йилнинг август ойида футболчи “Манчестер Сити” билан янги, 4 йиллик шартномага имзо чекди. Ушбу мавсумда футболчи анча сермаҳсул ҳаракат қилмоқда. 2020 йилнинг сентябрь ойида коронавирусга чалинди. Мавсумдаги илк голини 15 декабрь куни “Вест Бромвич” билан бўлган учрашувда урди. 


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

Германиянинг турли ёш жамоаларида ўйнаган футболчи асосий терма жамоага 2011 йилнинг август ойида чақирилди. Футболчи ўзининг терма сафидаги дебютини Евро-2012 саралаш ўйинлари доирасида Белгия термасига қарши ўйинда ўтказди. Гюндоган айнан Евро-2012 мусобақасида ҳам терма жамоа билан биргаликда иштирок этди. 

Терма сафидаги илк голини 2013 йилнинг 26 март куни Қозоғистонга қарши ўйинда урди. ЖЧ-2014 саралаши доирасида Парагвай термаси билан баҳсда жиддий жароҳат олган футболчи Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди. Футболчи жароаҳат сабаб 2016 йилги Европа чемпионатини ҳам ўтказиб юборадиган бўлди. ЖЧ-2018 мусобақасида иштирок этди, бироқ терма жамоаси билан биргаликда муваффақиятсизликка учради. 


Илкай Гюндоган ҳақида фактлар

Футболчидан анча аввал рус журналистларига берган интервьюсида ўзига берилган ғаройиб саволларга жавоб бериб ўтган эди.


- Сиз танишишни истаган машҳур инсон ким?

- Дензел Вашингтон. Унинг фильмларини севиб томоша қиламан.

- Ҳар доим нимани ўрганишни истагансиз?

- Пианино чалишни. Агар ўрганиб олсам ажойиб бўларди.

- Нимани чексиз қилишингиз мумкин?

- Уйқуни жуда яхши кўраман. Бир сутка ухлашим мумкин.

- Клоппни учта сўз билан таърифлаб беринг...

- Эҳтиросли. Кучли. Ақлли.

- Гвардиолани учта сўз билан таърифлаб беринг...

- Жуда ақлли. Берилувчан. Омадли.

- Футбол тарихидаги энг яхши футболчи ким?

- Месси.


Футболчи охирги 2 ўйинда 4 голнинг муаллифи бўлди. Гол урган жамоалари ҳам AПЛнинг гранд – “Ливерпуль”, “Тоттенхэм” каби клублар. Гюндоган шу кетишида бу йили бўлиб ўтадиган Евро-2020 (аслида, ўтган йили бўлиб ўтиши керак эди) мусобақасида терма жамоанинг асосий футболчиси бўлади. Aнглия Премьер лигаси ҳамда бошқа терма жамоаларнинг ҳимоячилари Гюндоган ўйнаётган жамоанинг ҳужумчиларидан кўра айнан Гюндоган ҳақида қайғураверишсин, ҳозирги кўрсатаётган ўйини билан кўпчиликка бош оғриқ бўлиши табиий. 


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика