UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Биласизми? "Реал" хеч қачон "Челси"ни юта олмаган  1 09:11Тухель Зиданга қарши ўйинларда умуман ютқазмаган  4 08:48"Челси" 2012 йилдан бери илк маротаба, ўз тарихида эса учинчи маротаба ЕЧЛ финалида ўйнайди  16 08:21Тухель кетма-кет иккинчи йили ЕЧЛ финалига чиқди  17 08:00Суперлига. Бугун "Пахтакор" Яйпанда, АГМК Термизда меҳмон  21 07:48Вернер ноябрь ойидан буён илк маротаба Чемпионлар лигасида гол урди - бўш дарвозага  6 07:28УЕФА Суперлигани рад этмаган клубларни икки йилга еврокубоклардан четлатмоқчи  28 07:11Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  26 05:20ЕЧЛ 1/2 финал. "Челси" - "Реал Мадрид" 2:0  7 02:50Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"  89 02:08ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи  15 01:59ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда   471 01:41Моуринью "Рома"га биринчи трансфер нишони кимлигини маълум қилди  15 01:20Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди  4 00:59Беларусь Кубоги. "Шахтёр" ярим финалда тўхтади, БАТЭ ва Умаров финалга чиқди!   2

“Бир футболчи тарихи”. Жароҳатлар уни севадиган Марко Ройс ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. Жароҳатлар уни севадиган Марко Ройс ҳақида

“Боруссия Дортмунд”ни энди таний бошлаганимда жамоа бош мураббийи Юрген Клопп эди.

Aйнан Клопп бошчилигидаги жамоа ЕЧЛнинг 2012/13 йилги мавсумида чорак финалда “Малага”ни қандай қилиб турнирдан чиқариб юборгани-ю, ярим финалда “Сантиаго Бернабеу”да “Реал Мадрид”ни қандай енгани ҳамон ёдимда. Эртаси куни барча газеталарда Роберт Левандовскининг покерига атаб қўлидаги тўртта бармоқни кўтарган сурати чиққан эди. Ўзи умуман дортмундликларнинг ёрқин авлодини кўпчилик яхши билади: Марио Гетце, Роберт Левандовски, Матс Ҳуммелс ва ҳоказо. Шуларнинг ичида яна бир футболчи борки, у бироз омадсизроқ десам адашмаган бўламан. 2014 йилги Жаҳон чемпионатига бора олмаган, Евро-2016 дан қуруқ қолган, ЖЧ-2018 га бориб гуруҳдан ҳам чиқа олмаган футболчи – Марко Ройс. Бугун у жароҳатларни эмас, балки жароҳатлар уни севувчи инсон ҳақида сўз боради. 


Марко Ройс – ким ўзи у?

Қаҳрамонимиз 1989 йилнинг 31 май куни Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалияти федерал штатидаги Дортмунд шаҳрида дунёга келди. Отаси қулф ясайдиган уста, онаси эса офис ишчиси бўлган. У ёшлигидан футболга қизиқиб, “Боруссия Дортмунд”нинг академиясида машғулотларда иштирок этди. Ўша ерда футбол мактабини тугатди.


Клублардаги фаолияти ҳақида

Ройс ўзининг профессионал фаолиятини Дортмундда эмас, “Рот-Вайсс” жамоасида бошлади. Унинг бу жамоага ўтишдаги асосий сабаб ўйин амалиётига эга бўлиш эди. 2007 йилнинг 29 сентябрь куни у “Оберхаузен” жамоасига қарши ўйинда ўзининг дебютини нишонлади. У 66-дақиқада захирадан майдонга тушди. Футболчи “Рот-Вайсс”даги илк мавсумида 16 та ўйин ўтказиб, 1 гол муаллифига айланди. Ўзининг жамоадаги фаолияти давомида жами 43 учрашувда 5 голнинг муаллифига айланди.

2009 йилнинг 25 май куни Марко Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”си билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Ўзининг дебют учрашувини Бундеслиганинг 1-турида “Бохум”га қарши баҳсда ўтказди. Ўйиннинг 70-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди. 28 август куни “Майнц 05” жамоаси билан ўйинда жамоадаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

Бундеслигадаги дастлабки мавсумида 33 учрашувда 8 гол урди. 2010/11, 2011/12 йилги мавсумда жамоаси сафида ажойиб ўйинлар кўрсатган ярим ҳимоячи 2012 йилнинг 4 январ куни “Боруссия Дортмунд” билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Дортмундликлар футболчи учун 17 миллион евро тўлади. Марко дебют учрашувини “Вердер”га қарши ўтказди. У ўзининг илк голини ҳам айнан ушбу ўйинда киритди. ЕЧЛнинг 2012/13 йилги мавсумида жамоаси билан биргаликда финалга қадар етиб борди. Ўша ўйинда ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган футболчи пеналти ҳам ишлашга муваффақ бўлди. 2013/14 йилги мавсум бошланиши олдидан унинг дўсти Марио Гетце “Бавария”га ўтди. Aйни ўша чоғларда унинг “Барселона”, “Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед” каби жамоаларга ўтиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бироқ у “Боруссия”ни тарк этмади. У бир неча йиллик фаолиятидан сўнг 2018 йилнинг август ойида жамоа сардори этиб тайинланди. Ўша вақтда, шунингдек, шартномасини 2023 йилгача узайтирди. 2018 йилнинг 26 сентябрь куни “Боруссия Дортмунд” сафидаги 100 голини урди. Ушбу голни у “Нюнберг”га қарши ўйинда урди.


“Бавария”га ўтмаслиги ҳақида

Марко Ройс “FAZ”га берган интервюсида унинг “Бавария”га ўтмаслиги ҳақида қуйидагича изоҳ берди: “Мен? “Бавария”га? Ҳеч қачон! Мени Мюнхеннинг "Бавария" сида ҳеч қачон кўрмайсиз. Ваъда бераман”, - дейди Ройс.


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

2009 йилнинг 11 август куни футболчи Германия ёшлар термаси сафида Туркия ёшларига қарши ўйинда дебют қилди. 2010 йилнинг май ойида эса у Германиянинг асосий терма жамоасига қарши чақирув олди. Термаси билан биргаликда Евро-2012да иштирок этди. Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014 га чақирилди, бироқ айнан ушбу мусобақадан олдин Aрманистон терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида жароҳат олиб, таркибдан чиқди. Германия термаси эса ушбу мусобақада ғалаба қозонган эди. Турнир якунида Марио Гетце дўстининг футболкасини майдонга олиб чиққан.

ЖЧ-2018 га борган Ройс термаси билан биргаликда ҳеч қандай натижасиз ортга қайтди. 


Жароҳатлар ҳақида

Ўзининг берган интервюларидан бирида Ройс шундай деган эди: “Футболчилар кўп пул топишади. Лекин улар ўз соғлигини ҳам йўқотишади. Мен барча пулларимни соғлигимни тиклаш учун сарфлаган бўлар эдим”. 


Шахсий ҳаёти

2015 йилда у немис модели Скарлетт Хартман билан танишди. Жуфтлик 2019 йилнинг 30 мартда қиз фарзанд кўришди.


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
16 мар 20:18:42
Bayern Monstr
агар жарохатлар булмаганда Ройсни энг зур санокли футболчилар билан солиштирса буларди
   
16 мар 19:55:16
Bavariya champion
Man uchun Marko Roys,Robin van Persia ,Andreys Inyest,Ueyn Runi,Xavi Kabi futbolchilarni oʻrni beqiyos
   
16 мар 16:46:51
Farruxbayern
Man xurmat qiladigon oyinchi roys
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика