UZ

Биласизми? Марат Бикмаев кетма-кет иккинчи йил хет-трик қайд этди Янгиликлар

Биласизми? Марат Бикмаев кетма-кет иккинчи йил хет-трик қайд этди

"Локомотив" клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев Суперлиганинг 17-турида "Насаф" дарвозасига учта гол урди.

Ушбу мавсумда Бикмаев илк бор хет-трикка эришди. Эътиборлиси 2017 йилги мавсумда ҳам Марат битта ўйинда учта гол уришнинг уддасидан чиққан эди. Самарқандда "Динамо"га қарши кечган беллашувда ҳужумчи учта тўп киритганди. 

2017 ва 2018 йилларда Ўзбекистон чемпионатида бошқа ҳеч бир футболчи икки марта хет-трик қайд этмаган. 

Маълумот учун, ўтган мавсум Бикмаевдан ташқари Зоҳид Абдуллаев ва Суҳроб Бердиев, бу мавсумда эса Элгужа Григалашвили ва Азамат Алланиёзов бир ўйинда уч бор рақибларни ранжитишди. 

Бикмаев 2003 йилги мавсумда "Пахтакор" сафида "Металлург" билан ўйинда фаолиятидаги биринчи хет-трикини расмийлаштирган эди.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг