

Журналист Фабрицио Романонинг айтишича, 31 ёшли уэльслик Евро-2020дан кейин бутсаларини михга илишга қарор қилгани йўқ.
Бундан ташқари, Бэйл "Реал"нинг янги устози Карло Анчелотти билан ўз келажагини муҳокама қилмоқчи.
Бэйл ўтган мавсумни "Тоттенхэм"да ижарада ўтказди. Унинг "Реал" билан тузган шартномаси 2022 йил ёзда ниҳоясига етади.



