Бербатов МЮдан кетиши керак бўлган футболчиларни айтди

Mirjalol Normatov
30 янв 2022, 14:29
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Димитар Бербатов "қизил иблислар"дан кетиши керак бўлган футболчилар ҳақида гапирли.

"Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаса, Лингард жамоадан кетиши керак. У "Вест Хэм"да қолмаганида хайрон қолгандим. У ерда ўзини яхши кўрсатганди.

Ўйнашни истаётган экан, нега МЮда қолди? Ўз навбатида "Юнайтед" ҳам уни ўйнатмаса, нега ушлаб ўтирибди?

Донни учун исталган бошқа жамоага ўтиш - олдинга катта қадам ташлаш билан тенг. У "Юнайтед"да ўйнамаслиги аниқ. У ўтираверади ва ўйнамайди", - деди Бербатов.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal