Бенитес АПЛга қайтиши мумкин

Alisher
18 сен 2020
"Далянь Ифан" бош мураббийи Рафаэль Бенитес Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

"Рафиқам менга бироз дам олишни маслаҳат бермоқда. Аммо, менга майдонда бўлиш, тактика устида ишлаш ва совринлар ютиш учун курашиш ёқади. Албатта, мен яна ўзимни Премьер-лигага ва оиламга яқинроқ кўрмоқдаман. Қачон? Ҳозир билмайман.

Ҳозирча биз штабим билан биргаликда Англия чемпионати ўйинларини кўришда давом эттирмоқдамиз. Пандемия барчасини кескин ўзгартирди, аммо бу бизнинг футболга бўлган иштиёқимизни ўзгартирмайди", - дейди Бенитес.

Олдинроқ, испаниялик мутахассис яна "Ньюкасл" (ҳозирда Стив Брюс бошқармоқда)да ишлашни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.


AlisherMuallif
Manba: Daily Mirror